
Халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари "Ҳофизработ" маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқаронинг мурожаатини ўрганди, деб хабар қилади Бухоро вилоят партия кенгаши. Хабарда таъкидланишича, депутатлар мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаб олган.
Хусусан, тумандаги йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида маҳаллада 2 км йўлни шағаллаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу ташаббус маҳаллий аҳолининг транспортда ҳаракатланиши учун қулайлик яратиш, замонавий инфратузилма шакллантириш ва яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган.
Депутатлар ушбу лойиҳанинг амалга оширилишини назорат қилиб боради ва келгусида маҳалладаги бошқа инфратузилма масалаларини ҳал этиш юзасидан чоралар кўришини маълум қилдилар.