Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят Кенгаши томонидан “Йилнинг энг яхши бошланғич партия ташкилоти етакчиси” кўрик-танлови ташкил этилди.
Вилоятда бу танлов нафақат ижтимоий фаолликни рағбатлантиришга, балки чинакам партиявий жонланишга сабаб бўлиши билан аҳамиятли.
Тадбирда ушбу санани алоҳида эътироф этиш мақсадида, ҳар йили 11-апрель санасини вилоятда “Бошланғич партия ташкилотлари куни” сифатида нишонланиш таклифи берилди. Қолаверса, бу кун қуйи бўғиннинг устуворлигини тан олиш куни сифатида эътироф этилади.
Кўрик-танлов доирасида БПТлар ўз фаолиятини нафақат кўрсатиш, балки баҳолаш имконига ҳам эга бўлди.
Фаолияти энг яхши, деб топилган бошланғич партия ташкилоти етакчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),
ЎзА