Тиббиёт муассасалари ўрганилди
Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Қизилгул Қосимова Олмалиқ шаҳар Туғуруқ комплекси ҳамда Иккинчи оилавий поликлиникада бўлди.
Депутат томонидан ушбу тиббий муассасалардаги мавжуд шарт-шароитлар ўрганилиб, хизмат кўрсатиш ҳолати кўздан кечирилди.
Инфратузилма, тиббий хизмат сифати ва аҳолига яратилган имкониятлар бўйича умумий таҳлил қилинди.
Тавсиявий кўринишдаги таклифлар билдирилди ва хизмат сифатини янада яхшилаш масалаларида маслаҳатлашилди.