Депутат Гулистон туманида тиббиёт ва таълим соҳаларини ўрганди
Депутат Гулистон туманида тиббиёт ва таълим соҳаларини ўрганди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Зуҳра Шодиева Сирдарё вилоятида бўлиб Гулистон туманида жойлашган “Чортоқ” Оилавий шифокор пункти фаолияти билан яқиндан танишди. Депутат тиббиёт муассасасининг моддий-техник базаси, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, аҳолига яратилган шароитлар ва кадрлар билан таъминланганлик ҳолатини кўздан кечирди.

Тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбатда депутат соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, айниқса, бирламчи тиббий хизматни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр алмашди. Тиббиёт ходимлари томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар ҳам диққат билан тингланди. Жумладан, тиббиёт муассасасидаги айрим жиҳозларнинг эскилиги ва яроқсиз ҳолга келиб қолгани, муассасанинг таъмирталаб аҳволдалиги юзасидан мурожаатлар бўлди.

Аниқланган масалалар бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилиши белгиланди.

Шунингдек, депутат тумандаги 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, у ерда болаларга яратилган шароитлар, ўқув-тарбия дастурларининг амалиётда қўлланилиши ва тарбиячилар фаолияти билан танишди. Бундан ташқари, педагоглар ва ташкилот раҳбарияти билан мулоқотлар ташкил этилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. Билдирилган мурожаатлар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутат сўровлари юборилиши, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрилиши белгиланди.

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш