“Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг оғир атлетика йўналиши бўйича 4-минтақа биринчи босқичи мусобақалари тантанали тарзда бошланди. Унда Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларидан келган спортчилар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Сайёра Имомова мусобақанинг очилиш маросимида қатнашиб, ёш спортчиларга муваффақиятлар тилади.
Мазкур мусобақа 15–17 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида 10 та олимпия спорт йўналишлари – бокс, таэквондо, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши, енгил атлетика, бадиий гимнастика, баскетбол каби турлар бўйича уч босқичда – минтақавий, ҳудудий ва республика босқичларида ўтказилади.
Спорт мусобақаларининг асосий мақсади – ҳудудлардаги 254 та спорт мактаби ва олимпия йўналишларига ихтисослашган 56 та спорт мактаблари учун миллий терма жамоаларга захира спортчиларни аниқлашдан иборат. Сараланган ёш спортчилар тана антропометрияси ва қобилиятидан келиб чиқиб мақсадли тайёрлаб борилади.
Бу мусобақалар спортчиларга ўз салоҳиятини намоиш этиш, янги дўстлар орттириш ва энг муҳими, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш имконини беради.