“Саломатлик — катта бойлик” шиори остида тиббий акция
“Саломатлик — катта бойлик” шиори остида тиббий акция

 

Шофиркон туманининг “Тезгузар”, “Бобоҳайдар” ва “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд оилалар ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус “Саломатлик акцияси” ташкил этилди.

Акция доирасида 55 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг умумий соғлиғининг ҳолати ўрганилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра, айрим беморларга даволаниш учун йўлланмалар берилди ҳамда профилактика ишлари юзасидан тавсиялар тақдим этилди.

Мазкур тадбир аҳоли саломатлигига эътиборни кучайтириш, эрта ташхис ва даволаш ишларини самарали ташкил этишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Ташкилотчилар томонидан бу каби акциялар доимий равишда ўтказилиши режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш