Касалликни ташувчи бўлманг! Уйда қолинг!..
Касалликни ташувчи бўлманг! Уйда қолинг!..

 

Бугунги кунда информация тарқатадиган ҳар қандай восита борки, коронавирусга қарши кураш ҳақида баралла жар соляпти. Телевидение, радио, босма нашрлар интернет бу маълумотлар билан тўлиб тошяпти.

Табобат илми султони, бобокалонимиз ибн Сино битикларида ҳозирда кенг тарқалиб бораётган COVID-19га ўхшаш юқумли инфекцияларни «Қора ўлим» деб атаган ва у билан курашишнинг асосий чораларини қуйидагича таърифлаб берган: “Биринчи навбатда бу касалликлар олдида қўрқувни енгиш керакки, касаллик бизни енга олмасин. Бу касалликлар одамдан-одамга юқиб, у қўлга, сочга, кийимга ёпишади, ҳатто шамол орқали тарқалади, шунинг учун одамлар бир жойга тўпланиши мумкин эмас. Вақтинча бозор ва масжидларни ёпиш керак, ҳар бир одам уйида ўтирсин. Савдогар молини уйга тарқатсин ва одамлар пулни сирка солинган идишга ботириб туришсин”.

Бу ҳозирда бутун дунёда пандемия шаклида тарқалиб, инсониятни хавотирга солаётган COVID-19нинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилаётган профилактик чора тадбирларининг асосий қисми билан кўп жиҳатдан мос келади. Бугун миллатимиз ва халқимиз тақдири ҳар биримизга бевосита боғлиқ. Шу жиҳатдан қараганда барчамизнинг масъулият ва интизомимиз эртанги ёруғ келажагимизнинг муносиб кафолатидир.

Азиз ватандошлар, уйда қолинг! Шунда Сиз бу балолардан халос бўлишга катта ёрдам берасиз. Касалликни ташувчи бўлмайсиз!


Амрилло ИНОЯТОВ,

БДТИ ректори, Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгаши депутати

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш