Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутати Жасурбек Салаев ташаббуси билан шаҳар Педагогика маҳорат марказида гендер тенгликни таъминлаш, жамиятимизда хотин-қизларнинг ролини ошириш, уларнинг сиёсий фаоллигини юксалтириш мақсадида «Етакчи аёллар – юрт ғурури» мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбир аёлларнинг сиёсий билим ва дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг лидерлик қобилиятлари ҳамда касбий маҳоратларини юзага чиқариш қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлди.
***
Ўзбекистон ХДП Янгиариқ туман кенгаши томонидан тумандаги 59-сонли оилавий шифохонада тиббиёт ходимларидан иборат партия фаолларига «Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ойлиги» доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни очиб берган Янгиариқ туман кенгаши раиси Х.Оллаберганов йиғилганларга юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқий билим ва сиёсий фаоллиги оширишга қаратилган ислоҳотлар хусусида сўзлаб, бундай амалий ишлар жамиятимизда фаол аёллар қатламини яратишда муҳим омил вазифасини бажаради, деган фикрларни билдириб ўтди.