Депутат маҳаллада: муаммолар ўрганилиб, устувор вазифалар белгиланди

 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жойлардаги муаммоларни чуқур ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган бўлиб, бу жараёнда депутатларнинг ўз сайлов округларида аҳолининг муаммо ва таклифларига эътибор қаратиши муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу мақсадда “Қанликўл” маҳалласи ҳудудида маҳалла еттилиги вакиллари билан депутат учрашуви ташкил этилди. Унда Халқ депутатлари Қанликўл туман Кенгашининг 16-сон “Жиен Жирав” сайлов округидан сайланган партиямиз депутати Қ. Пирназаров иштирок этди.

Учрашув давомида депутат томонидан 2025-йилнинг дастлабки беш ойида амалга оширилган ишлар, шунингдек, режалаштирилган вазифалар ҳақида маълумот берилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ҳудуддаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, фуқаролар мурожаатларини самарали ҳал этиш, белгиланган масалаларни депутатлик назоратига олиш ҳамда маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда уларни босқичма-босқич бартараф этишдан иборат бўлди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш