Муҳтожларга ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши томонидан «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда бир гуруҳ фуқаролар протез-ортопедия маҳсулотлари ва моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилган эди.
Депутат Ф.Каримова, туманнинг «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда «К.Отаниёзов» маҳалласида яшовчи С.Нарбаевга ногиронлик аравачаси, У.Канатбаевга ҳасса мосламаси берилди.
Шунингдек, соғлигини тиклаб олиши учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро М.Ҳасановага даволаниши учун 1 млн 800 минг сўм миқдорда ёрдам пули берилди.