Кучли жамият учун фаол аёллар керак
Тупроққалъа туман Кенгаши ташаббуси билан фаол хотин-қизлар иштирокида “Гендер тенглик – адолатли жамият пойдевори” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда қатнашган аёллар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан атрофлича жавоблар олди. Жумладан, улар уй шароитида даромад топиш, бепул ўқув курсларида қатнашиб касб-ҳунар эгаллаш, тазйиқ ва зўравонликка учраганда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ҳуқуқий билимларини оширишди.
Бундай суҳбатлар аёлларнинг ҳуқуқий билимини ошириб, сиёсий фаоллигини юксалтиришга, жамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгаллашига ёрдам беради.