Биргаликда кучли жамият сари!
Биргаликда кучли жамият сари!

 

Бугун дунё юксак технологиялар, глобал ўзгаришлар ва рақамли трансформациялар даврига кириб бормоқда. Бундай замонда ҳар бир давлатнинг кучи – билимли, фаоллиги юқори, Ватанга садоқатли ёш авлод билан белгиланади.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси эса айнан шу принципга таянади: ёшлар нафақат келажак, балки бугуннинг фаол иштирокчиси бўлиши керак.

Ёшлар билан ишлаш – партиямиз учун шунчаки сиёсий шиор эмас, балки аниқ амалиётдир! Шунинг учун партиямиз ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, сиёсий маданиятини шакллантириш, таълим ва иш билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш борасида доимий ҳаракатда.

Бугун ёшларимиз олдида турган кўплаб масалаларни чуқур таҳлил қилиш ва уларни ҳал этишда фаол ёшларнинг ўрни беқиёсдир. Шундай экан, азиз тенгдошларим! Келажак бизнинг қўлимизда. Ўз фикримизни баралла айтиб, ташаббус кўрсатайлик ва бирга ҳаракат қилайлик.

 

Ахрор МУХТОРОВ,

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ёшлар фаоли.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш