Оналар ва болалар саломатлиги текширилди
Партиямизнинг Урганч туман кенгаши ташаббуси билан 28-сонли оилавий поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик оналик ва болаликни ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилди. Шу сабабдан унда асосан, туғиш ёшидаги аёллар ва 14 ёшгача бўлган болалар тиббий кўрик ва скрининг текширувларидан ўтказилди.
Тиббий кўрик жараёнида соғлигида муаммо аниқланган аёллар ва болаларга даволаниш учун йўлланмалар берилди. Бундан ташқари уларга соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ва доимий тиббий кўрикдан ўтиб туриш кераклиги ҳақида тушунчалар берилди.