Чимбойдаги ёшларнинг фикрлари тингланди
Партиямизнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Чимбой туман Ёшлар марказида “Ижтимоий ташаббуслар куни” акцияси ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республика Кенгаши аъзолари, туман ҳокими, депутатлар, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этди.
“Ижтимоий ташаббуслар куни” – ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда фаол ёшлар учун ташкил этиладиган очиқ мулоқот ва ғоялар алмашуви майдонидир.
Акцияни ўтказишдан асосий мақсад, ёшларнинг ижтимоий ғояларига ишонч билдириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш орқали ёшларнинг фаоллигини оширишдан иборат.
Масъуллар ёшлар билан самимий мулоқот қилиб, фикр ва ғояларини тинглашди. Уларнинг ташаббусларини амалиётга жорий этишга доимо тайёрлигини билдиришди.