Эҳтиёжманд фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

 

Партиямиз Қизириқ туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги эҳтиёжманд оилалар вакиллари учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Акция, аввало, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ҳамда касаллик хавфи юқори бўлган фуқаролар орасида касалликларни эрта аниқлаш, уларга манзилли ва тезкор профилактик ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтказилди.

Тиббий кўрикда соғлигида муаммолар аниқланган фуқароларга зарур ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, уларнинг 14 нафарига шаҳар даражасидаги шифохоналарда чуқурроқ текширув ва даволаниш учун йўлланма берилган бўлса, яна 16 нафар фуқарога амбулатор шароитда даволаниши учун амалий ёрдам берилди.

Бундан ташқари, 6 нафар фуқарога тиббий кўрик натижаларига асосан даволаниш учун ордер, 1 нафар фуқаро эса бепул даволаниш йўлланмаси билан тақдим этилди.

Бундай тадбирлар партиянинг аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишга, эҳтиёжманд қатламларни доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил фаолиятига яққол мисолдир.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш