Қизилтепада аёллар онкологик касалликлар бўйича профилактикадан ўтказилди

 

Навоий вилояти Қизилтепа туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги 12-оилавий шифокорлик пунктида аёллар ўртасида саратон касаллигининг олдини олишга қаратилган саломатлик акцияси ташкил этилди.

Тиббий кўрикда асосан 30, 40 ва 50 ёшдаги аёллар иштирок этди. Тадбир доирасида тиббий кўриклар, маслаҳатлар ва маърифий суҳбатлар ўтказилиб, аёлларга онкологик касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича тавсиялар берилди.

Шундай ташаббуслар жамиятимиздаги аёллар саломатлигини асраш, касалликларни эрта ташхислаш ва уларнинг хавфини камайтиришга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш