Фаол ёшларимиз сафи кенгайсин

Партиямиз Боғот туман Кенгаши депутати Н.Махсудова Пахтаобод маҳалласида “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги ёшлар билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этди.
Тадбирда бугунги кунда юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, бандлиги, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук шахслар сифатида камол топиши учун яратилаётган имкониятлар, олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларни жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашиш, ёш авлод орасида ватанпарварлик, фидойилик руҳини оширишга қаратилган суҳбатлар ташкил этилди.