Депутат сўровидан сўнг йўл таъмирланди

 

Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашидаги депутатимиз Ф.Турсунқулов “Авлод” маҳалласидаги фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, ҳудуд аҳолисини қийнаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашди. Сайловчиларнинг маълум қилишича, маҳалладаги энг оғриқли муаммо ички йўлларнинг таъмир талаб бўлиб ҳаракатланиш учун қийинчилик туғдираётганлиги экан.

Депутат йўлларнинг ҳолатини кўриб, уларни таъмирлатиш учун тумандаги масъул идорага мурожаат қилди. Депутат сўровидан кейин Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлларни таъмирлаш ишларини бошлаб юборди.

Натижада маҳалла ички кўчаларининг транспортлар ҳаракатланиш учун ноқулай бўлган 700 метр қисми таъмирланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш