Тупроққалъа “Соғлом она – соғлом бола” лойиҳаси ташкил этилди

 

Халқ демократик партияси Тупроққалъа туман кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасида “Соғлом она – соғлом бола” лойиҳаси доирасида аҳоли учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар, болалар ва нуронийлар бепул тиббий текширувдан ўтказилди.

Текширувга келганларнинг аксарияти ёш болали аёллар эди. Уларга шифокор Г.Ботирова болалар парвариши, уларда кузатиладиган патологик ҳолатлар ва касалликларнинг эрта олдини олиш борасида муҳим тавсияларини бериб ўтди.

Соғлигида муаммо аниқланган беморларга тегишли ёрдамлар кўрсатилиб, келганларга бепул тиббий ёрдамнинг аҳамияти ҳақида тушунтирилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш