Сафимиздаги ёшлар билан янада яқин бўламиз
Партиямиз Янгиер шаҳар кенгаши томонидан “Давлатобод” маҳалласида ҳудуд ёшлари билан “Сиёсатдаги ёшлар” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир ёшларда сиёсий билимни ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнларида фаоллигини оширишга қаратилган.
Давра суҳбатида ёшларга доир давлат дастурлари ва амалга оширилаётган ташаббуслар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Масъулларимиз ёшларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш учун ёрдам беришга тайёр эканликларини маълум қилишди.
Шу билан бирга, ёшлар билан янада яқинроқ ишлаш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқиш учун уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари олинди.