
Партиямиз Гулистон шаҳар кенгаши депутати В.Хасановга шаҳарнинг “Баҳор” маҳалласида яшовчи фуқаролардан оқова сув тизимидаги муаммолар масаласида мурожаат келиб тушган эди.
Депутатимиз маҳаллага бориб, мавжуд вазиятни ўрганди. Аниқланишича, ҳудудда оқова сув тизими эскирган, айрим кўчаларда сув тўпланиб қолаётгани ва бу ҳолат санитария-гигиена талабларига зид келади.
Депутат муаммони жойида ҳал қилиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги, туман сувсозлик ташкилотлари ва мутасадди идоралар билан боғланди. Ўрганиш натижалари асосида тегишли ташкилотларга расмий депутат сўровлари юборилди.
Шунингдек, маҳалладаги оқова тизимини босқичма-босқич реконструкция қилиш, авария ҳолатидаги қувурларни янгилаш ҳамда келажакда бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирларни кўриш бўйича масъул идораларга тавсиялар берилди.