Жиззахда “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши ҳамда Жиззах давлат педагогика университети ҳамкорлигида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ташкил этилди.

Мазкур тадбирда ёшларда сиёсий билим ва дунёқарашни кенгайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини рағбатлантириш, шунингдек, фаол ҳамда интилувчан ёшларни партия сафига жалб этиш мақсад қилинган.

Турнирда таълим муассасаларининг фаол, билимдон талабалари иштирок этди. Иштирокчилар жамоавий шаклда сиёсатга оид тарихий фактлар, Ўзбекистондаги сиёсий ислоҳотлари, халқаро сиёсий жараёнлар ҳамда конституциявий билимларга оид саволларга жавоб беришди.

Тадбир ёшларда сиёсий фаолликни ошириш, танқидий фикрлаш ва жамоада ишлаш кўникмасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш