Ёшлардан таклиф ва ташаббуслар олинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида “Ватан учун, халқ учун, миллат учун” шиори остида маданий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этдилар. Давра суҳбатида сўзга чиққанлар ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва сиёсий жараёнларда янада фаол бўлиш масалаларида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ёшларни миллий ғоя ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг Ватанга садоқатини ошириш, ижтимоий фаоллигини кучайтириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, талабаларга Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастури батафсил тушунтирилиб, ундаги ёшлар учун мўлжалланган йўналишлар, имкониятлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбирда ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар партия вакиллари томонидан эътиборга олиниб, уларни амалга ошириш бўйича келгусида ҳамкорликда ишлаш режалаштирилди. Якунда Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига қўшилиш истагини билдирган 20 нафар фаол талаба партиямиз сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш