Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгашида партиянинг 34 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганлигининг 34 йиллиги муносабати билан ЎзХДП Сурхондарё вилоят кенгашида тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят кенгаши масъул ходимлари, вилоят депутатлари, туман ва шаҳар партия кенгашлари раислари, партия фахрийлари, фаоллар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида партия фаолияти, унинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида фикрлар билдирилди. Партия ташкил топган кун муносабати билан бир гуруҳ фидойи партия фаоллари “Ўзбекистон Халқ демократик партияси ифтихори” кўкрак нишони, ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш