Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 34 йиллиги Жиззахда байрамона нишонланди
        
Тадбирда партиянинг 34 йиллик фаолият йўли эсланиб, юртимизда ижтимоий адолат, тенглик ва инсон манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди. Сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон тараққиётида партиянинг ўрни, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, меҳнаткашлар манфаатларини ифодалашдаги ҳиссаси ҳақида фикрлар билдирилди.
Тадбир давомида партиянинг ривожига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фидойилар “Ўзбекистон Халқ демократик партияси ифтихори” кўкрак нишони, билан тақдирланди. Бу эътирофлар партия сафларида фидокорлик билан меҳнат қилаётган инсонларга бўлган эҳтиром ва эътибор ифодасига айланди.