“Саломатлик акцияси” доирасида фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
Партиямиз Чилонзор туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги 37-оилавий поликлиникада аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва профилактик тиббий хизматларни кенгайтириш мақсадида “Саломатлик акцияси” ташкил этилди.
Акция доирасида жами 62 нафар фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 42 нафари ёши катталар бўлиб, уларга терапевт, кардиолог, эндокринолог, невропатолог каби мутахассис шифокорлар томонидан маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Текширувлар жараёнида 12 нафар фуқаронинг соғлигида аниқланган муаммолар туфайли кундузги шифохонада даволаниш учун йўлланмалар берилди.
Тадбир давомида аҳолига соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланиш ҳамда касалликларни эрта аниқлашнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.