“Конституция ва давлат тили” мавзусидаги илмий-амалий анжуманда муҳим таклифлар билдирилди

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамкорлигида “Конституция ва давлат тили” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Фанлар академияси аъзолари, вазирлик ва мутасадди идоралар вакиллари, жамоатчилик фаоллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда сўзга чиққанлар янгиланган Конституциямизнинг ўзбек давлатчилик тарихида янги даврни очиб бераётгани, давлат тилининг аҳамияти, унинг тарихий илдизлари, ўзбек тилининг мавқеини ошириш, унинг мукаммаллигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда олдинда кўзланган мақсадлар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Мулоқот очиқ ва хилма-хил фикрларга бой бўлди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси давлат тилини янада ривожлантириш, унинг жамият ҳаётидаги мавқеини мустаҳкамлаб бориш масаласида масъул вазирлик ҳамда давлат идоралари билан доимий ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш