Партиямиз ходимлари учун ўқув-семинарлар бошланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси жорий йилда ҳудудий ташкилотлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни самарали ҳал этиш механизмларини янада такомиллаштиришни устувор вазифа сифатида белгилаб олган.

Шу йўлда партия ходимларининг касбий билим, кўникма ва малакасини ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш учун йил бошидан ўқув-семинарлар ўтказиш режа қилинган.

Режа доирасида биринчи ўқув-семинар ўтказилди. Аъзолар билан ишлаш, бошланғич ташкилотлар фаолиятини кучайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишларида амалий машғулотлар ташкил қилинди. Ҳар бир масъул ходим ўз устида ишлаши, фаолиятини доимий такомиллаштириб бориши кераклиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бундай сиёсий ўқувлар партия тизимида изчил давом эттирилиб, жойларда ЎзХДПнинг жамиятдаги таъсирини кучайтириш, аҳоли манфаатларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш