Берунийдаги имконияти чекланган болаларга мўлжалланган кундузги парвариш маскани ўрганилди
Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги депутатимиз П.Раззакова ва партиямиз фаоли А.Уразова ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Беруний тумани бўлими вакиллари билан биргаликда тумандаги “Ёруғ кунлар” имконияти чекланган болалар учун кундузги парвариш марказида бўлиб, у ердаги болажонларга яратилган шароитлар билан танишишди.
Туғма ногиронлиги бўлган болалар учун 2025 йилнинг октябр ойида ташкил этилган бу масканда бугунги кунда болажонлар учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилганига гувоҳ бўлишди.
Муассасадаги таълим-тарбия ва соғломлаштириш ишлари яхши йўлга қўйилгани сабабли ота-оналар ўз фарзандларини бехавотир, тарбиячиларга ишониб топшириб кетишига асос бўлаётганини таъкидлашган.