“Сиёсатдаги ёшлар” — интеллект ва тафаккур майдони!
Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, иқтидорли ва ташаббускор ёшларни аниқлаш мақсадида партиямиз Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Тошкент давлат техника университетида “Сиёсатдаги ёшлар” лойиҳаси доирасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Беллашувда пойтахтимиздаги 18 та олий таълим муассасасидан фаол ва билимдон ёшлар иштирок этди. Қизғин баҳс ва муросасиз рақобат руҳида кечган ўйинлар ёшларнинг мантиқий фикрлаши ва жамоавий ишлаш салоҳиятини яна бир бор намоён этди.
Якуний натижаларга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Goodfellas” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Ғолиблар Ўзбекистон ХДП томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.