Тошкентдаги онкологик ҳолат ўрганилмоқда

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги депутатларимиздан иборат ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрида онкология соҳасини ривожлантириш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга қаратилган таҳлилий ўрганишларини давом эттирмоқда.

Депутатларимиз бу сафар Шайхонтоҳур тумани соғлиқни сақлаш бўлими фаолияти билан танишди.

Ўрганишлар жараёнида аҳолининг, хусусан аёлларнинг маммографик скрининг билан қамраб олиниши даражаси, эрта ташхис қўйиш тизимининг самарадорлиги, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича олиб борилаётган санитария-маърифий ишлар алоҳида эътиборда бўлди.

Ўрганишлар якуни бўйича аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, онкологик касалликларни эрта аниқлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиши белгиланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш