Ичимлик суви билан боғлиқ муаммо депутат назоратига олинди

 

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашидаги депутатимиз В.Хасанов томонидан “Янги ҳаёт” маҳалласида фуқаролар турмуш шароитини яхшилаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида маҳалланинг Баҳористон, Фазилат ҳамда Олчазор кўчаларида ичимлик суви қувурларининг ёрилиши оқибатида жиддий муаммолар юзага келгани аниқланди. Хусусан, сув қувурлари ёрилиши натижасида 11-кўп қаватли уйнинг ертўла қисми сув билан тўлиб, аҳоли учун ноқулайлик туғдираётгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан В.Хасанов тегишли ташкилотлар билан боғланиб, зарур чораларни кўриш бўйича келишиб олди. Шунингдек, ичимлик суви қувурларини таъмирлаш, ертўла қисмидаги сувни чиқариш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш масалалари депутат назоратига олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш