Аёллар ҳуқуқи ва хавфсизлиги – парламент назоратидаги устувор масала

 

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари И.Токарева, З.Шадиева ва Ж. Ачиловлар иштирокида партиянинг фаол хотин-қизлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш ҳамда тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олишга қаратилган қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Мулоқот давомида қуйидаги аниқ масалалар кўтарилди:

– тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини барвақт аниқлаш механизмларини кучайтириш;

– ҳимоя ордери бериш амалиётини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш;

– жабрланган аёлларга ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини мустаҳкамлаш;

– реабилитация ва жамиятга мослаштириш жараёнларида давлат ва жамоат тузилмалари ҳамкорлигини кенгайтириш;

– хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва сиёсий фаоллигини ошириш.

Депутатлар томонидан ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан тушунтириш берилди ҳамда таклифлар парламент назоратига олиниши таъкидланди.

Аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш – давлат сиёсатининг марказида эканлиги таъкидланли.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш