Олмазор туманида тиббий хизмат сифати ўрганилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ирина Токарева иштирокидаги ишчи гуруҳ томонидан Олмазор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 16-сонли оилавий поликлиникада ўрганиш ишлари олиб борилди. Мазкур йўналиш депутатлар учун белгиланган 24 та назорат йўналишидан бири ҳисобланади.

Ўрганиш давомида DMED тизими орқали беморлар маълумотларини электрон юритиш, эски тиббий анкеталарни рақамлаштириш ҳамда тиббий хизматлар мониторинги ҳолати таҳлил қилинди. Шунингдек, 103 тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган фуқаролар билан қайта алоқа ўрнатиш ва “Очиқ бюджет” платформаси орқали харид қилинган жиҳозлардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

Таҳлиллар бирламчи тиббий ёрдам тизимида рақамли технологияларни кенг жорий этиш хизматлар сифатини оширишга хизмат қилаётганини кўрсатди. Поликлиниканинг моддий-техник базаси, тиббий хизматлар кўрсатиш даражаси ҳам батафсил ўрганилди.

Шунингдек, онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва профилактика қилишда тизимли ёндашув муҳим экани таъкидланди. Ўрганиш давомида муассаса бош шифокори К.Шакирова ҳамда тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказилиб, долзарб муаммолар ва таклифлар муҳокама қилинди.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати ва унинг оммабоплигини таъминлаш масалалари депутатлик назоратига олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш