Депутат ва ёшлар учрашуви

 

Партиямиз Денов туман кенгаши масъуллари ҳамда халқ депутатлари Денов туман Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи томонидан Денов педагогика ва тадбиркорлик институтида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда партиямиз Сайловолди дастурида ёшларни ҳар томонлама куллаб-кувватлашга қаратилган ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда ёшлар учун яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, уларни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида ҳар бир ҳудудда бундай тадбирлар ташкил этилмоқда.

Мазкур мулоқотда ёшларни таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланиб, уларни жамиятнинг фаол қатламига айлантириш, сиёсий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир давомида партиямиз сафига кириш истагини билдирган 20 нафар дан ортиқ ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш