Яна бир маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади
Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгаши депутати Б. Аманов “Дўстлик” маҳалласидаги янги ичимлик суви тармоғи қурилиши билан яқиндан танишди.
Депутатимиз ўрганиш давомида:
– қурилиш ишларининг сифати ва лойиҳа талабларига мослиги;
– ишларнинг белгиланган муддатларда якунланиши;
– аҳоли учун яратилаётган қулайликларга алоҳида эътибор қаратди.
Маълумот учун, ушбу сув тармоқлари ишга туширилгач, Ўсмат шаҳарчаси, жумладан, “Дўстлик” маҳалласи аҳолиси тўлиқ марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади.