Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши депутати Ф. Баҳодиров “Чорсу” маҳалласида фаолият юритаётган ижтимоий ходим иш жараёни билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги ижтимоий муҳит ва аҳолининг эҳтиёжманд қатлами муаммоларини ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда турли соҳа ташкилотлари билан ҳамкорлик жараёнлари атрофлича таҳлил қилинди.
Жараёнда фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қийнаётган масалалар тингланди. Айниқса, ёшлар бандлиги, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш борасидаги ишлар муҳокама марказида бўлди.
Шунингдек, ижтимоий ходим фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, маҳалла тизимида олиб борилаётган ишларни кучайтириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш устувор вазифа эканлиги таъкидланди.