Мактабгача таълим муассасаларида хавфсизлик масалалари ўрганилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров Косонсой туманида бўлиб, ўрганишлар олиб борди.

Ўрганишлар давомида давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш мақсадида ёнғин, электр, санитария ҳамда умумий хавфсизлик талабларига риоя этилиши ҳолати таҳлил қилинди.

Жараён доирасида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарияти билан мавжуд ҳолат муҳокама қилиниб, болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий ишлар самарадорлиги кўриб чиқилди.

Шунингдек, бир қатор мактабгача таълим ташкилотлари жойига чиқиб ўрганилди ҳамда махсус саволнома асосида таҳлиллар олиб борилди.

Ўрганиш якунида аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни белгилаш режалаштирилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш