Боғчадаги муаммолар бўйича сўров юборилди

 

Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашидаги депутатимиз С.Саидов 13-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги мавжуд ҳолатни ўрганди.

Ўрганиш давомида бир қатор муаммо ва камчиликлар аниқланди. Жумладан, мактабгача таълим ташкилотининг орқа қисми тўлиқ девор билан ўралмаганлиги, ҳожатхонада санитария-гигиена ҳолати қониқарсизлиги, махсус чиқиндиларни йиғиш ва сақлаш учун ажратилган чиқиндихона мавжуд эмаслиги аниқланди.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш ҳамда болаларга қулай ва хавфсиз муҳит яратиш мақсадида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига депутат сўрови юборилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш