Депутатларнинг ташаббуси билан Бўстонлиқда 9.6 км йўл тўлиқ таъмирланди

 

Партиямиз Бўстонлиқ тумани Кенгашидаги депутатларимиз О.Бобоев, Ж.Садиров, Й.Холмуродовга “Собир Раҳимов”, “Наврўз” ва “Марказий” маҳаллалари фуқароларидан ички йўлларни таъмирталаблиги тўғрисида мурожаатлар келиб тушган эди. Депутатларимиз ҳолатни жойига чиқиб ўрганди ва йўллар таъмирга муҳтож, деган хулосага келишди.

Халқ вакиллари ушбу масалани Кенгашнинг сессиясида муҳокама қилишди ва мутасадди ташкилотлар билан боғланилди.

Депутатларнинг саъйи-ҳаракатлари билан йўлларнинг 9,6 км қисми текисланиб, асфальт қопламаси янгиланди.

Йўлларнинг таъмирлаш ишлари ҳам депутатлар назоратида бўлиб, йўлларнинг сифати, бажарилган ишлар ҳажми режага асосанлиги текширилди.

Шунингдек, масъулларга йўлларни сифатли сақлаш, келгусида бундай лойиҳаларни кенгайтириш борасида таклифлар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш