Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси М.Парпиева ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож кекса ёшли аҳоли вакиллари, ёш болали аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш мақсадида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Кўрик жараёнида касалликларни эрта босқичда аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумлада, тадбир давомида жами 317 нафар фуқаро окулист, терапевт, невропатолог, гинеколог, мамолог, уролог, УТТ, лор мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 4 нафар фуқарога шаҳар шифохонасига йўлланма берилди, 1 нафар юрак касаллиги билан мурожаат қилган фуқарога эса ордер расмийлаштирилди.
Шунингдек, тиббий кўрикка келиш имконияти чекланган ногиронлиги бўлган ҳамда қон босими юқори бўлган беморлар уй шароитида кўрикдан ўтказилди. Бу орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.