Аҳоли мурожаатлари ва ижтимоий кўмакнинг манзиллилиги ўрганилди

 

Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши котибияти мудири, Ўзбекистон ХДП депутати М. Қорабоева томонидан маҳаллаларда аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда ижтимоий кўмакнинг манзиллилигини таъминлаш юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

“Турват” маҳалласида ўтказилган учрашувлар давомида фуқаролар томонидан ички йўлларни асфальтлаштириш масаласи кўтарилди. Мазкур мурожаат “Кўча айланиш дафтари”га қайд этилиб, муаммони ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, “Янги йўл” маҳалласида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланиши ўрганилди. Жумладан, уй-жойи таъмирталаб ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ажратилган маблағларнинг амалдаги ижроси кўздан кечирилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш