Депутатимиз сўрови асосида электр таъминоти яхшиланмоқда

 

Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашидаги депутатимиз Гулнора Тўхтаназарова томонидан ҳудуд аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар асосида туман электр таъминоти корхонаси раҳбарига депутатлик сўрови юборилган эди.

Депутатлик сўрови ижроси доирасида “Ҳосилдор” маҳалласи “Себзор” кўчасида 15 та янги бетон таянч устуни ўрнатилди. Мазкур ишлар электр таъминоти тизимини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Депутатлик назорати ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик натижасида ҳудуддаги муаммолар босқичма-босқич бартараф этилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш