Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси депутати ташаббуси билан бир нечта кўчалар асфальтланди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, “Очиқ бюджет” танловида ғолиб бўлмаган, лекин, аҳолининг кундалик ҳаёти ва тадбиркорлик билан шуғулланиши учун зарур бўлган лойиҳаларни аниқлаш ҳамда уларга маблағ ажратиш бўйича Қонунчилик палатаси депутатларига берилган ваколатлар доирасида депутатимиз А.Нурматов ташаббуси билан вилоятнинг Избоскан туманидаги “Солбоши” маҳалласининг “Шоликор”, “Сангзор”, “Ойжамол” кўчалари тўлиқ асфальтланди.

А.Нурматов Ўзбекистон ХДП Андижон вилояти Кенгаши ходимлари билан ушбу маҳаллада бўлиб, амалга оширилган ишлар билан танишди ва маҳалла аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда ҳудуд аҳолиси ушбу кўчаларда амалга оширилган ишлардан хурсанд эканликларини билдирдилар.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш