Депутат сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказиб, ҳисобот берди
Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Т. Бердиев томонидан "Нурли келажак" маҳалласида сайловчилар билан очиқ мулоқот ҳамда жорий йилнинг ИИ чораги якунлари бўйича ҳисобот учрашуви ўтказилди.
Унда халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши раиси Д. Нормурадова, депутатлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари, маҳалла фаоллари ва сайловчилар иштирок этди.
Учрашув давомида депутат томонидан ўтган чоракда амалга оширилган ишлар, юборилган депутатлик сўровлари, ҳудудни ободонлаштириш, коммунал инфратузилмани яхшилаш ҳамда сайловчилар мурожаатлари юзасидан кўрилган чоралар ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, мулоқот чоғида фуқаролар ўз таклиф ва мурожаатларини билдирди. Уларни ҳал этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.