Тошкент туманида аҳоли вакиллари билан мулоқот ва ўрганишлар ўтказилди

 

Фракциямиз аъзоси Улуғбек Шерматов Тошкент вилояти Тошкент туманида фуқаролар билан учрашув ўтказиб, ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар, ижтимоий объектлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар давомида Кадастр агентлигининг туман бўлимида ер ҳисобини юритиш, кадастр маълумотларини рақамлаштириш, давлат кадастри ахборот тизимларини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматлари билан танишди.

Шунингдек, “Оқтош” маҳалласи маҳалла еттилиги билан учрашиб, уларнинг аҳоли билан ишлаш тизими, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича фаолиятини таҳлил қилди. Маҳаллада истиқомат қилувчи ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхатида турувчи М. Турдиева хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароити, ижтимоий ҳолати ва давлат томонидан кўрсатилаётган хизматларни ўрганди.

Шу билан бирга, маҳалла ҳудудида жойлашган оилавий шифокорлик пунктида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизматлар сифати, моддий-техник база, дори-дармон таъминоти ҳамда шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларининг иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўтказилган учрашувлар ва ўрганишлар якунида аҳоли вакилларининг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича масъул мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш