Янгиҳаёт маҳалласида ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Термиз туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Г. Шафоатова Янгиҳаёт маҳалласида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган ишларни ўрганди.

Ўрганиш давомида ичимлик суви тармоғини тортиш жараёни, ишларнинг сифати ва белгиланган муддатларда бажарилиши кўздан кечирилди.

Мазкур ишлар якунлангач, маҳалла аҳолиси учун тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш кўзда тутилган. Депутатлик назорати доирасида ишларнинг сифатли ва ўз вақтида якунланишига эътибор қаратилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш