Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг ЎзХДП депутатлари иштирокидаги доимий комиссияси томонидан навбатдаги сессияга киритилган масала юзасидан “Катта Олтинтепа” маҳалласи ҳудудидаги туман ветеринария бўлими фаолияти жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҳудудда амалга оширилаётган ветеринария тадбирлари, ветеринария назорати, чорва моллари ва уй ҳайвонларини оммавий эмлаш қамрови, вакцина, биопрепаратлар ва бошқа воситалар билан таъминланганлик ҳолати, ветеринария лабораториясининг моддий-техник базаси ҳамда ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, эпизоотик вазиятни прогноз қилиш ва соҳадаги мавжуд муаммолар юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.
Ўрганиш якунида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган тадбирлар устидан назоратни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.