«Бепул сув манбаи»
«Янги Ўзбекистон» газетасининг бугунги, 191-сонида Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати, ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи Муҳсиддин Низомиддиновнинг ёмғир сувини йиғиш ва ундан хўжалик эҳтиёжларида унумли фойдаланиш бўйича амалий тажриба ҳамда унинг натижаларига бағишланган «Бепул сув манбаи» сарлавҳали мақоласи чоп этилди.
Мақолада Паркент туманидаги хонадонда лойиҳа амалда синаб кўрилгани, бир ёмғирда 2 тоннагача сув йиғилгани ва ичимлик суви харажатларини ойига 94 минг сўмга камайтириш имконияти яратилгани ҳақида сўз боради.