Депутатимиз Даштободда ижтимоий соҳа объектларини ўрганмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Муқаддас Ўразалиева Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шаҳарчасидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилотининг биноси, моддий-техника базаси ва тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, мазкур ҳудудда жойлашган спорт мажмуасига штат бирликлари ажратилиши бўйича мурожаатни жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Ўрганишлар давомида мактабгача таълим ташкилоти биносининг мавжуд ҳолатини яхшилаш, айрим камчиликларни бартараф этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва тарбияланувчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, 2024-йилда ихтисослаштирилган таеквондо WТ маркази сифатида ташкил этилган спорт мажмуасининг тўлиқ фаолият юритиши учун зарур штат бирликлари ажратиш масаласи депутатимиз Муқаддас Ўразалиеванинг ташаббуси ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлиги натижасида ижобий ҳал этилди ҳамда спорт мажмуасига 7 та штат бирлиги ажратилиши таъминланди.

Натижада, мурожаат ижобий ҳал этилиб, спорт мажмуасида 200 нафардан ортиқ болаларнинг мунтазам спорт билан шуғулланиши ҳамда спортчилар учун яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш учун қўшимча шароитлар яратилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш